Ўзбекистоннинг Тель-Авивдаги элчихонаси Исроилда бўлиб турган ўзбекистонликларга мурожаат қилди
“Вазиятнинг кескинлашгани муносабати билан Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси Консуллик бўлими Ўзбекистон фуқароларига Исроилдаги барча зарур эҳтиёт чораларини кўришни, хавфсиз жойларда бўлишни ва расмий органлар хабардор қилинмагунча у ерни тарк этмасликни қатъий тавсия қилади”, дейилади мурожаатда.
Фавқулодда вазиятларда қуйидаги рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин: +972544851397, 03-672-2466.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!