Jahon

Кремль: Исроил ва ХАМАС ўртасидаги можаро «минтақа учун катта хавф»

Кремль: Исроил ва ХАМАС ўртасидаги можаро «минтақа учун катта хавф»

Владимир Путин ҳозирча Исроил ва Фаластин ҳудудлари олий раҳбарияти билан боғланишни режалаштирмаяпти, бироқ бундай алоқалар ҳақида келишиб олиш мумкин, деди душанба куни Кремль расмийси.

“Айни пайтда жадвалда бундай алоқалар йўқ. Алоқалар дипломатик идоралар орқали амалга оширилади. Агар керак бўлса, бундай алоқаларни жуда ва жуда тез ташкил қилиш мумкин», – деди Дмитрий Песков.

Шунингдек, у Фаластин-Исроил можаросининг авж олиши “минтақа учун жуда катта хавф” эканлигини айтди.

Песков Фаластин-Исроил можаросининг ёмонлашиши Москва ва ХАМАС муносабатларига таъсир қиладими, деган саволга тўғридан-тўғри жавоб бермади.

Шунингдек, унинг сўзларига кўра, Исроилдаги кескинлашув Украинадаги урушга таъсир қилмайди.