O‘zbekiston, Yangiliklar

Ўзбекистон мактабларида ягона мактаб формаси талаби бекор қилинди

Ўзбекистон мактабларида ягона мактаб формаси талаби бекор қилинди
Фото: Халқ таълими вазирлиги

Ўзбекистон мактабларида 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ягона формани жорий этиш талаби бекор қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 3 октябрдаги 558-сон қарори қабул қилинган. Ҳужжат билан давлат умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар учун тасдиқланган шакллардаги ягона мактаб формасини жорий этиш талаби расман бекор қилинган.

Аввалроқ Халқ талими вазири янги ўқув йилида ота-оналар учун ягона формани харид қилишга мажбурий талаб қўйилмаслиги ва мактабга ягона формада келмаган ўқувчиларга нисбатан ҳеч қандай эътирозлар билдирилмаслигини маълум қилганди.