4 октябрь куни Будапешт шаҳрида Венгрия Парламентининг биноси рўпарасидаги Лайош Кошут номидаги майдонда расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлиб турган Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Майдонда олий мартабали меҳмон шарафига пиёда ва отлиқ аскарлардан иборат фахрий қоровул саф тортди. Ҳарбий оркестр икки мамлакат давлат мадҳияларини ижро этди.
Президент Шавкат Мирзиёев ва Венгрия Президенти Каталин Новак расмий делегациялар аъзоларини қутлади. Маросим якунида фахрий қоровул тантанали равишда саф тортиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 3 октябрь куни расмий ташриф билан Венгрияга жўнаб кетганди. Мамлакат етакчисини Будапешт шаҳридаги Ференс Лист номидаги халқаро аэропортда иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Над ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!