Афғонистонда 11 октябрь куни соат 13:10 да зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар берди.
Зилзила координаталари: 36,51 градус шимолий кенглик; 66,67 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,2. Чуқурлик 15 километр. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 573 километр жанубий-шарқда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Сурхондарё вилоятида 3 балл, 95 километр;
- Қашқадарё вилоятида 2 балл, 271 километр.
Эслатиб ўтамиз, Афғонистонда 11 октябрь куни тонгда ҳам зилзила содир бўлганди. Силкиниш кучи Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида сезилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!