Исроилнинг Украинага қурол етказиб бериш эҳтимоли Россия билан муносабатларни бузиши мумкин бўлган жуда ҳам қалтиқ қадам бўлади, деди Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев.
Медведев «Исроил Киевни қурол-яроғ билан таъминламоқчи экани ўйламай ташланадиган қадам бўлади. Бу мамлакатлар ўртасидаги ҳар қандай муносабатларни барбод қилади», деб ёзади ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида. Унинг сўзларига кўра, Бандера миллатчи ва бу ўзгармайди. Шу сабабли Исроил вақтида «ақлини йиғил олади».
Россиянинг Украинадаги махсус операцияси бошланганидан бери Исроил Киевга фақат гуманитар ёрдам ва фавқулодда хизматлар учун ҳимоя воситалари етказиб бермоқда.
Душанба куни Эрон гўёки Россияга баллистик ракета етказиб бера бошлагани ҳақидаги маълумотлар фонида Исроилнинг диаспора ишлари бўйича вазири Начман Шай Тел-Авив Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатишни бошлаши керак, деган фикрни билдирган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!