Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳри марказида юз берган фожиа оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёлга таъзия йўллади.
Давлат раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишларини тилаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида қарийиб 100 минг одам Хеллоуин миллий байрамини нишонлаш учун шаҳар марказига тўпланиши натижасида йирик кўнгилсиз ҳодиса юз бергани ва унда 146 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!