Туркия Ражаб Тоййиб Эрдўған Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун рафиқаси Эмине Эрдоған ҳамроҳлигида амалий ташриф билан Самарқандга етиб келди.
Маълму бўлишича, меҳмонларни Абдулла Арипов бошчилигидаги расмий шахслар кутиб олган.
Аввалроқ саммитда қатнашиш учун Самарқандга ташкилотга кузатувчи давлат мақомидаги Венгрия Бош вазири Виктор Орбан, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ҳамда Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев етиб келгани ҳақида хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, бугун Туркия етакчиси Ўзбекистонга ташрифи олдидан матубот анжуманида иштирок этган. У ОАВ вакиллари олдида баёнот бергани айтилмоқда. Хусусан, Самарқандда ТДТ доирасида қандай масалалар муҳокама қилинишига тўхталиб ўтган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!