Айни пайтда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти саммитининг тадбирларга бой дастури доирасидаги иккинчи учрашувини Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан ўтказмоқда.
«Икки мамлакат етакчилари автомобиль саноати, қишлоқ хўжалиги, энергетика, кимё ва нефть-кимё тармоқларида ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг аниқ лойиҳаларини тезлаштиришга интиладилар», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон раҳбари илк расмий учрашувни Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан ўтказган эди. Учрашув доирасида икки томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилган эди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!