Туркия прокуратураси Истанбул мери Экрем Имомўғлини Марказий сайлов комиссияси аъзоларини ҳақорат қилганликда айбдор, деб топишни сўрамоқда. У 4 йилгача қамоқ жазосига маҳкум этилиб, раҳбарлик лавозимларини эгаллаши тақиқланиши мумкин.
Имомўғлу 2019 йил март ойидаги сайлов натижаларининг бекор қилинишини «аҳмоқлик», деб атаган эди. Шундан сўнг у ғалаба қозонди ва иккинчи овоз беришда ҳукмрон партия вакили билан ўртадаги фарқни оширди. Сиёсатчининг ўзи ўзининг айбсизлигини таъкидлаб, фақат Ички ишлар вазирлиги раҳбарининг шу каби айбловларига жавоб берганини билдирган. У Яратган мамлакатни, халқни балолардан, на виждони, на ахлоқи, на адолати бор инсонлардан асрашини сўраб дуода эканини айтган.
Имомўғлунинг Республика Халқ партиясидаги сафдошлари бу ишни келаси йили Туркияда бўлиб ўтадиган умумий сайловлар билан боғламоқда. Улар президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон мухолифатдан президентликка потенциал ягона номзод деб аталган энг машҳур сиёсатчилардан биридан қутулишга уринаётганидан қўрқишмоқда.
Экрем Имомўғлу иши бўйича навбатдаги суд мажлиси 14 декабрга белгиланган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!