O‘zbekiston, Yangiliklar

Ўзбекистон учун яна 2 та олтин! Боксчилар мағлубиятсиз одимламоқда

Ўзбекистон учун яна 2 та олтин! Боксчилар мағлубиятсиз одимламоқда

Хабарингиз бор, Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати баҳслари ўзининг якуний палласига етиб келди. Бугун нуфузли мусобақанинг эркаклар ўртасидаги финал жанглари ўтказилмоқда.

Мусобақада -63,5 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Руслан Абдуллаев ҳиндистонлик Шива Тапани мағлуб этиб, терма жамоа ҳисобига учинчи олтин медални келтирди.

-75 кг вазнда эса Саиджамшид Жафаров қозоқ боксчиси Нурканат Райис 3 раундда ҳеч қандай имконият қолдирмади ва рақибини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Осиё чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ҳасанбой Дўсматов ва Абдумалик Ҳалоков ҳам айнан қозоғистонлик боксчиларни таслим этиб, чемпионликка эришган эди.