Россия Федерацияси ва Эрон президентлари Владимир Путин ва Иброҳим Раисий телефон орқали мулоқотда икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилди. Анадолу ахборот агентлигининг ёзишича, сиёсий ва иқтисодий соҳалардаги ҳамкорликни фаоллаштириш суҳбатнинг асосий мавзуси бўлган.
Кремлга кўра, икки томонлама кун тартибидаги бир қатор долзарб масалалар муҳокама қилиниб, сиёсий, савдо-иқтисодий соҳаларда, жумладан, транспорт-логистика соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Россия ва Эроннинг тегишли департаментлари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштиришга келишиб олинган.
Матбуот хизмати хабарига кўра, Владимир Путин 26 октябрь куни Шероз шаҳри масжидида содир этилган террорчилик ҳаракати муносабати билан Эрон президентига яна бир бор ҳамдардлик билдирган.
Эслатиб ўтамиз, бу икки давлат шаънига халқаро ҳамжамият томонидан турли шаклда тошлар отиб келинмоқда. Уларнинг ҳамкорлигини замирида Украина талофат кўраётгани билан боғлиқ иддаолар ҳам йўқ эмас. Ўз навбатида ҳар икки томон бу айбловларни инкор этиб, ҳар қандай текширувга тайёр эканликларини билдирмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!