Бугун, 14 ноябрь куни Тошкент вақти билан 13:01 да қўшни Қирғизистонда зилзила содир бўлди ва зилзиланинг кучи Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди. Бу ҳақда Республика ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар тарқатди.
Зилзила координаталари: 40,51 градус шимолий кенглик; 72,69 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3. Чуқурлик 20 км. Зилзила эписентри Тошкентдан 304 км жанубий-шарқда.
Қайд этилишича, зилзила Ўзбекистоннинг қуйидаги ҳудудларида кузатилган:
Хўжаобод туманида 2-3 балл, 17 км;
Булоқбоши туманида 2-3 балл, 20 км;
Жалақудуқ туманида 2 балл, 25 км.
Хабарингиз бор, олдинроқ бугун тонгда ҳам республикада 3 балли зилзила қайд этилгани ҳақида маълум қилган эдик.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!