Австрия, Венгрия ва Сербия ноқонуний миграцияга қарши курашни кучайтиришга келишиб олди. Бу давлатлар раҳбарлари «англашув меморандуми»ни имзоладилар. У барча иштирокчиларни Шимолий Македония билан чегарага тунги кўриш камералари ва дронлар билан жиҳозланган автомашиналарда 100 дан ортиқ кишини жўнатишни ўз ичига олган қатор чора-тадбирларни амалиётга тадбиқ этишга сабаб бўлади.
Австрия канцлери Карл Нехаммер Европа Иттифоқининг бошпана тизими барбод бўлгани, давлатлар ЕИда мумкин бўлганидан ташқари ҳамкорликнинг янги шаклларини қидиришининг вақти келганини таъкидлади.
Туркия, Болгария, Шимолий Македония ва Сербия орқали ўтадиган Ғарбий Болқон йўли Европа Иттифоқига асосий миграция йўлакларидан бирига айланиб қолгани қайд этилди. Шу сабабли ўтган йилнинг сентябрь ойида рўйхатга олинган ўтишлар сони 141 фоизга ошган.
Европадаги муҳожирлар билан боғлиқ инқироз бир вақтнинг ўзида яна бир нечта жабҳаларда кучайиб бормоқда. Бу эса Европа Иттифоқи давлатлари ўртасида низоларни келтириб чиқармоқда. Шундай қилиб, Шимолий Африкадан Европага ноқонуний миграцияга қарши курашда олдинги сафда турган Италия икки ҳафтадан кўпроқ вақт давомида Ўрта Ер денгизида қутқарилган муҳожирлар билан гуманитар ташкилот кемасини ўз сувларида хавфсиз порт билан таъминлашдан бош тортди. Натижада вазиятга Франция аралашишга мажбур бўлди ва муҳожирлар билан тўла кемани Тулонга қўйишга рухсат берди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!