Бир гуруҳ намойишчилар Ислом инқилоби етакчиси Оятуллоҳ Руҳуллоҳ Ҳумайнийнинг уй-музейига ўт қўйди. Ғарб матбуоти бу ҳаракатда рамзий маъно бор, деб баҳолади. Теҳрон жанубида жойлашган бино қанчалик шикастлангани номаълум.
Эронда учинчи ойдирки ҳукуматга қарши намойишлар тўхтамаяпти. Шу ҳафта Эроннинг кўплаб шаҳарларида намойишлар бўлиб ўтди. Норозилик иштирокчилари ёқилғи нархининг ошиб кетишига қарши намойишлар шафқатсизларча бостирилишининг уч йиллигини нишонлади.
Намойишчилар ва полиция ўртасидаги тўқнашувларда юзлаб одамлар ҳалок бўлди. Сўнгги кунларда ҳалок бўлганлар орасида тўққиз ёшли бола ҳам бор. Эронда ҳижоб ўраш қоидаларини бузганликда айбланиб, полиция томонидан ҳибсга олинган аёлнинг ўлимидан сўнг норозилик тўлқини кучайган эди.
Оммавий намойишларни тўхтатишга уриниб, ҳукумат аллақачон бир нечта намойишчиларни ўлим жазосига ҳукм қилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!