Эронда ҳалок бўлган боланинг дафн маросимида ҳукуматга қарши янги йирик норозилик намойиши бўлиб ўтди. Бунга сабаб вояга етмаган боланинг ўлимида мамлакат хавфсизлик кучлари айбланаётганидир.
Тўққиз ёшли Киан Пирфалак мамлакат жануби-ғарбидаги Изе шаҳрида ўлдирилган. Онасининг сўзларига кўра, у ота-онаси билан бирга кетаётган машинани «фуқаролик кийимидаги силовиклар» ўққа тутган. Расмийлар эса боланинг ўлимида «исёнчилар» ва «террорчилар»ни айблади.
Эронда ҳукуматга қарши намойишлар учинчи ойдирки давом этмоқда. Бу ҳафта мамлакатнинг кўплаб шаҳарларида норозилик акциялари уюштирилди. Тартибсизликлар 22 ёшли қизнинг ўлимидан сўнг авж олган эди. Оммавий норозиликларга чек қўйиш мақсадида Эрон ҳукумати бир қанча намойишчиларни ўлимга ҳукм қилди, аммо бу ҳам одамларни тўхтата олмаяпти.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!