Аввалроқ Илон Маск АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг Twitter саҳифасини блокдан чиқаргани ҳақида хабар берган эдик.
Маълумот учун, Маск ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида овоз бериш жараёнини ўтказган. У обуначиларга савол берди: собиқ президентнинг аккаунтини тиклашга арзийдими? “Ҳа” жавобини фойдаланувчиларнинг 51,8 фоизи қўллаб-қувватлаган. 48,2 фоизи эса рад жавобини беришган. Овоз беришда жами 15 миллиондан ортиқ киши иштирок этди.
Трамп 2021-йил бошида унинг издошлари Вашингтондаги Капитолийни эгаллашига сал қолганидан кейин микроблоглар хизмати маъмурияти томонидан блокланган эди.
Журналистлар Трампнинг Twitterдаги кузатувчилари сони кескин ортиб бораётганига эътибор қаратди: блокни очишдан олдин уларнинг сони 320 мингдан сал кўпроқ эди. Ҳозир бу кўрсаткич бир миллиондан ошди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!