Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Музаффар Эминович Эгамбердиев Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимига тайинланди.
М.Эгамбердиев тайинловга қадар Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Мажбурий ижро тизими Эгамбердиев учун бегона эмас, аввал ҳам бу тизимда ишлаган. У мазкур соҳада республика бюроси директори ўринбосари сифатида фаолият юритган.
Аввалроқ, «Uzbekistan airways»га янги раҳбар тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!