Ўзбекистонда “кишмиш” узумининг улгуржи нархи сўнгги бир неча йил ичида рекорд ўрнатди. Икки ҳафта ичида нархлар икки баравар ошди. Бу ҳақда EastFruit портали ёзган.
Бир килограмм “кишмиш”нинг ўртача улгуржи нархи 10 000 сўмдан 15 000 сўмга ошди. Охирги нарх 25 август ҳолатига кўра амал қилади.
Бу нархлар 2022 йил август ойи охирида қайд этилган узум нархидан 2,5 баробар, 2021 йилнинг шу санасига нисбатан эса 2,1 баравар юқори.
Нархларнинг ошишига таҳлилчиларнинг фикрича, январ ойидаги совуқлар туфайли ҳосилнинг камлиги сабаб бўлган. Совуқ ҳаво узумга катта зарар етказди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!