Бугун, 11 октябрь куни соат 14:21 да Тошкент шаҳар, Учтепа тумани Бешқайрағоч кўчасида оқова (чиқинди) сувлари учун мўлжалланган чуқурлик (котлован) қазиш вақтида ўпирилиш содир бўлиб, 3 нафар фуқаро тупроқ остида қолиб кетганлиги тахмин қилинмоқда.
Ҳодиса жойига зудлик билан етиб борган шаҳар ФВБнинг 2 та қутқарув отрядининг 16 нафар қутқарувчилари томонидан тупроқ остида қолиб кетган фуқароларни қидирув ишлари олиб борилмоқда.
Воқеа жойига шаҳар ФВБ, ССБ, ИИБ раҳбар ходимлари чиқишган. Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Кейинроқ, Учтепа туман ҳокимининг ўринбосари Азиз Наимовнинг маълум қилишича, тупроқ кўчиши натижасида 2 нафар ишчи ходим ҳаётдан кўз юмган, 1 нафар ходим айни дамда касалхонада, қолган 2 нафар ишчиларнинг аҳволи қониқарли баҳоланмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!