Бразилия Тошкентда элчихонаси очиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон элчиси Фурқат Сидиқов ва Бразилиянинг АҚШдаги элчиси Мария Виотти ўртасидаги учрашувда маълум бўлди.
Бразилия Ташқи ишлар вазирлиги Виоттига Ўзбекистон элчисини аккредитациядан ўтказишни тезлаштириш учун Сидиқовнинг ишонч ёрлиқлари нусхасини олишни топширди. Учрашув Вашингтонда бўлиб ўтди.
Бразилия элчиси сўнгги йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми январ-август ойларида мисли кўрилмаган даражада ўсиб, 500 миллион долларга етганини, Ўзбекистон Бразилиянинг Марказий Осиё минтақасидаги асосий иқтисодий ҳамкорига айланганини таъкидлади.
Томонлар Ўзбекистондан минерал ўғитлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича қўшма лойиҳалар ишлаб чиқишга келишиб олдилар.
Бундан ташқари, жорий йил охиригача Ўзбекистоннинг Бразилиядаги элчисининг мамлакат Президенти Луис да Силвага ишонч ёрлиқларини топшириш учун ташрифини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!