Ўзбекистон Фанлар академияси матбуот хизмати Майданак расадхонасининг бузилиши ҳақидаги хабарларни рад этди.
Аввалроқ Қашқадарё ҳокимияти вакиллари илмий бинонинг бузилиши режалаштирилгани ҳақида хабар берган эди. Уларнинг сўзларига кўра, расадхона кўп йиллардан бери ишламаяпти ва шу боис унинг ўрнида соғломлаштириш маркази қурилади.
Академия “Майданак”нинг ўзига хослигини таъкидлаб, уни илмий муассаса фахри деб атади. Яқинда расадхонага олиб борувчи йўллар таъмирланиб, юқори тезликдаги интернет тармоғи ўрнатилди.
Академик ташкилот маълумотларига кўра, расадхонанинг шарқида Мудофаа вазирлиги балансида бўлган шу номдаги ўлчов мажмуаси жойлашган.
“Ҳозирги вақтда ушбу майдонда сайёҳлик ҳудуди қуриш режалаштирилган. Биз мутасаддилардан ушбу икки объект номини аниқ айтишни сўраймиз”, — таъкидлади академия.
Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида “Майданак” туристик зонасини ташкил қилмоқчи. У ерда 100 дан ортиқ меҳмон уйлари, шунингдек, экстремал туризм объектларини қуриш мумкин.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!