Ўзбекистон 3—6 ноябрь кунлари бўлган узоқ дам олиш кунларида россияликлар орасида энг машҳур учинчи йўналиш бўлди, деб хабар берди “Ведомости” “Купибилет” хизматига таяниб.
Россия Федерациясида Миллий бирлик куни, 4 ноябрь шанба кунига тўғри келганлиги сабабли, Россия фуқаролари 5 ва 6 ноябрь кунлари қўшимча дам олишади.
Ноябрь ойининг узоқ дам олиш кунлари учун халқаро авиачипталарнинг 13 фоизи мамлакатимиз ҳиссасига тўғри келди.
Россия Федерациясидан келган сайёҳлар орасида энг машҳур йўналиш 22% билан Туркия, 18% билан Беларус иккинчи ўринда. Тўртинчи ўринда 12 фоиз билан Арманистон ва 11 фоиз билан Қозоғистон эгаллади.
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь-июнь ойларида республикага 345 минг россиялик ташриф буюрган, бу бир йил аввалгига нисбатан қарийб икки баробар кўпдир.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!