Тизим одамнинг кейинги 10 йил ичида соғлиғи билан боғлиқ муаммоларга дуч келишини баҳолашга қодир.
Тадқиқотни Оксфорд университети олимлари олиб боришди. Уларнинг фикрича, замонавий технологиялар минглаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.
Беморларда артерияларнинг тиқилиб қолиши ёки торайишини аниқлаш учун компьютер томографияси қўлланилади. Буюк Британияда ҳар йили тахминан 350 минг киши ушбу жараёндан ўтади. Аммо тадқиқот етарлича аниқ бўлмаслиги мумкин.
Тадқиқотчиларнинг хулосасига кўра, кўкрак қафасидаги оғриқлар билан касалхонага келган баъзи беморларга касалхонага ётқизиш учун сабаб топилмайди. Улар уйга жўнатилади, аммо келажакда уларнинг юрак хуружига дучор бўлиш хавфи юқори. Сунъий интеллект юрак-қон томир тизимининг ҳолати ҳақида тўлиқроқ маълумот беради.
“Шифокорларга хавф ҳақида аниқ маълумот бериш юрак хасталиги билан оғриган кўплаб беморларни даволаш курсини ўзгартириши ва яхшилаши мумкин”, деди олимлар.
Тадқиқотчилар 2,7 йил давомида 40 000 дан ортиқ бемор маълумотларини таҳлил қилишди. Сунъий интеллект воситаси 3393 беморнинг маълумотларини кўриб чиқди ва юрак хуружи хавфини аниқ башорат қила олди. Шундан сўнг шифокорларга 744 нафар бемор учун сунъий интеллект томонидан яратилган хавф баҳолари тақдим этилди ва 45 фоиз ҳолатда даволаш усули ўзгартирилди, деб хабар беради mir24.tv.