АҚШ Конгресси Рождество арафасида Украина ва Исроилга қўшимча ёрдам кўрсатишни маъқуллай олади, деди Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон. Бу ҳақда Axios портали ёзмоқда.
У Исроилни қўллаб-қувватлашни Вашингтон учун устувор вазифа деб атади. Шу билан бирга, Жонсонга кўра, конгрессменларнинг кўпчилиги ҳам Украинани молиялаштиришни муҳим деб билади. Унинг қўшимча қилишича, бунинг учун АҚШ чегара сиёсатида ўзгаришларни ишлаб чиқиш керак.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!