Сирдарё туманида зарар кўрган турар ва нотурар жой биноларига 10 минг квадрат метр ойна ва 4,5 мингдан ортиқ шифер етказилди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Тадбиркорлик объектлари, корхона, муассаса ва ташкилотлар, хонадонлардаги йўқотишлар ўрнини тўлдириш, оқибатларни бартараф этиш ишлари давом этмоқда.
Ҳозирга қадар 10 та маҳалладаги хонадонларга ва 38 та ижтимоий объектга бўлган қурилиш материаллари етказилди.
Шу тариқа ўтган бир сутка давомида зиён етган биноларнинг ярмидан ортиғи тўлиқ таъмирланди.
Тумандаги зарар кўрган барча объектларда таъмирлаш ишлари жадал суъатларда давом этмоқда.
Кеча, 22 октябрь куни тонг соат 04:55 да Сирдарё вилояти Малик аҳоли пунктидаги Мудофаа вазирлиги омборида якка тартибда портлаш содир бўлган эди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!