Бугун, 10 ноябрь куни Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Самарқандга етиб келди.
Президент матбуот хизматининг хабар беришича, юксак мартабали меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов ва бир қатор расмийлар кутиб олди. Маълум қилинишича, бугун Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти ўртасида учрашув ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, кеча Самарқандга ташкилотга кузатувчи давлат мақомидаги Венгрия Бош вазири Виктор Орбан етиб келганди. Шунингдек, Туркия Президенти ўтирган самолёт Самарқандга йўл олгани ҳақида хабар берган эдик.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!