Трукиянинг Истанбул шаҳридаги Истиқлол кўчасида рўй берган террор ҳужумида қизалоқ ҳам ҳалок бўлди. Маълум бўлишича, Адана вилояти Оила ва ижтимоий хизматлар бошқармаси ходими Юсуф Мейдан ҳамда унинг 9 ёшли қизи воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. Она мейданнинг даволаниши шифохонада давом этмоқда.
Аниқландики, Адана вилояти Оила ва ижтимоий хизматлар мудирлигида ишловчи Юсуф Мейдан оиласи билан бирга Истанбулга қиз сўраш учун совчиликка кетган бўлган.
Оила аъзолари Истиқлол кўчасида айланиб юрган вақтда хиёнаткор ҳужумнинг нишонига айланган. Террор ҳужуми 34 ёшли ота ва 9 ёшли Экринни ҳаётига нуқта қўйди. Тирик қолган она эса ҳам қалб яраси, ҳам танасининг оғриғи билан курашмоқда.
Ота ва қизалоқ эса Аданада ҳозирланаётган урф-одатлар билан тупроққа қўйилади.
Кеча Туркиянинг энг шаҳарларидан бўлган Истанбулдаги «Таксим»да ваҳший портлаш содир этилган. Афсуски, бомабани одамлар орасига ташлаб қочган ҳам аёл, балким она бўлган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!