Маълум бўлишича, ўзининг 4,5 миллиард йиллик тарихида Ер кўплаб хавфли даврларни бошидан кечирган. Аммо ҳар сафар иқлим охир-оқибат бошқа йўналишга ўзгарган.
Инсониятга таҳдид солаётган иқлим ўзгаришлари Ердаги биринчи ва эҳтимол, охиргиси ҳам эмас. Бироқ сайёрадаги ҳаёт миллиардлаб йиллар сақланиб қолди ва олимлар бунинг изоҳи борлигини тахмин қилмоқда, деб ёзади New Atlas нашри.
Янги тадқиқотда Массачусе технология институти олимлари гуруҳи сўнгги 66 миллион йил давомида иқлим маълумотларини ўрганиб чиқди. Улар Ерда 100 000 йиллик вақт оралиғида ишлайдиган ва сайёрадаги глобал ҳароратнинг ошишига тўсқинлик қилувчи барқарорлаштир механизмини топди.
Маълумки, Ер ўзининг 4,5 миллиард йиллик тарихи давомида кўплаб йирик вулқон отилишларини бошдан кечирган, бу эса сайёрадаги глобал ҳароратни сезиларли даражада оширган. Бошқа даврларда эса Ер том маънода улкан қор тўпига айланган. Бир қатор оммавий қирғинлар содир бўлганига қарамай, сайёрадаги ҳаёт омон қолишга эришди.
Олимлар аввалроқ глобал ҳароратни барқарор, яъни яшаш учун қулай диапазонда ушлаб туриш имконини берувчи қандайдир механизм мавжудлигини тахмин қилишган.
Тадқиқот давомида 66 миллион йил аввал динозаврларнинг йўқ бўлиб кетишига оид Ердаги глобал ҳарорат рекордларининг бир нечта кенг кўламли маълумотлар тўплами ўрганилди. Шунингдек, кичик денгиз қолдиқлари ва Aнтарктида муз ядроларининг кимёвий таркиби тадқиқ этилди.
Кейин олинган маълумотлар тўпламидаги чизмаларни излаш учун математик тизимни қўллашди. Турли вақт миқёсида – ўнлаб, юз минглаб йиллардан миллионлаб йилларгача барқарорлашув чизиқларини излаш учун ўртача глобал ҳароратни таҳлил қилдилар. Олимлар чеклаш механизми ҳали ҳам мавжуд, деган хулосага келишди.
Тахминларга кўра, бу модерация механизми “силикат нураши”дир – ёмғир суви силикат жинсларини ювиб, ҳавога кўтаради, бу ерда улар Ер атмосферасидан углероднинг сўрилиш тезлигини оширадиган кимёвий реакцияларга киришиб океанга кўчирилади. Натижада эса чўкинди ҳосил бўлади. Сайёра атмосферасида карбонат ангидрид қанча кўп бўлса, бу жараён шунчалик тез рўй беради.
Математик модел шунга ўхшаш “силикат нураши” 100 000 йиллик вақт оралиғида содир бўлишини ва тўхтатувчи восита сифатида жуда мос келишига ишора қилади. Бироқ олимларнинг таъкидлашича, миллионлаб йиллар контекстида бундай барқарор механизмнинг йўқлиги Ердаги ҳаётни сақлаб туриш имкони йўқлигини кўрсатади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!