2022-йилнинг учинчи чораги якунларига кўра, глобал смартфонлар етказиб бериш 9 фоизга камайди. Бу сўнгги саккиз йилдаги энг паст кўрсаткич бўлди. Таҳминларга кўра, бу вазият аксарият мамлакатлар аҳолисининг харид қобилияти пасайгани билан боғлиқ, деб ёзади Bloomberg Canalys тадқиқот компанияси маълумотларига таяниб.
Иқтисодий қийинчиликлар истеъмолчиларни шахсий электроника каби ихтиёрий харидларни кечиктиришга мажбур қилмоқда. Сентябрда якунланган уч ойда глобал смартфон етказиб бериш 9 фоизга қисқарди ва бу пасайиш йил давомида кузатилган.
Ушбу тенденцияга бир нечта омиллар, яъни реал даромадларнинг пасайиши, Хитойдаги чекловлар ва энергия инқирозининг кучайиши сабаб бўлган. Натижада фуқаролар турли хил табиий ресурслар ва электр энергиясига кўпроқ пул сарфлашига тўғри келмоқда.
Хитойнинг Xiaomi Corp, Vivo va Oppo каби компаниялар бу йил сотувлар ҳажмининг икки баравар камайганини қайд этди. Фақат iPhone смартфонлари бозорда барқарорликни сақлаб турибди. Apple сўнгги уч ой ичида глобал смартфонлар бозоридаги улушини 18 фоизга оширди.
Бозор етакчиси ҳамон Кореянинг Samsung Electronics корпорацияси ҳисобланади. Унинг улуши глобал савдонинг 22% ни ташкил қилади. Бироқ рақамлар анъанавий ускуналарни сотиш мавсуми тугагандан сўнг ўзгариши мумкинлиги башорат қилиняпти.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!