Руминия Текиргёл кўли тез суръатлар билан саёзлашмоқда. Айни пайтда сув тахминан 50 метрга чекинган. Мутахассисларнинг фикрича, бунга қурғоқчилик сабаб бўлган. Текиргёл Руминиядаги энг катта шўр кўл ҳисобланади. Турли касалликларни даволашда ишлатиладиган минераллашган сув ва лойнинг шифобахш хусусиятлари билан машҳур.
Ҳар йили ушбу кўлга мамлакатнинг турли шаҳарларидан ҳамда хориждан ўн минглаб сайёҳ даволаниш учун келади. Улар ҳам кўл чекинаётганини, буни аввал ҳеч бўлмаган қотиб қолган лойлар мисолида ҳам кўриш мумкинлигини таъкидламоқда. Кўлдаги сув тошларгача етиб боргани айтилмоқда.
Тадқиқотчи Адриан Болбанинг сўзларига кўра, лой кўлнинг чуқур қатламларидан олинади. Унинг шаклланиши ва минералларга тўйиниши учун бир неча йил керак бўлади. Шу боис маълум бир ёз вазиятга таъсир қилганда бундай ҳолат кузатилмайди. У баҳорда сув яна қайтишига умид билдирмоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, кузатилаётган ушбу ҳодисага глобал исиш сабаб бўлган. Лекин улар бу шифобахш балчиқнинг сифати ва миқдорига таъсир қилмаслигини айтишмоқда.
Бальнеологик марказнинг парваришлаш хизмати директори Кармен Опреанинг сўзларига кўра, даволовчи шифокорлар томонидан олиб борилган клиник тадқиқотлардан сўнг, лой терапияси беморларда кутилган натижа бермаганини пайқашмаган. Демак, бу чекиниш кўл тубидаги лойнинг хусусиятигига таъсир қилмаган.
Маълумот ўрнида, Текиргёл кўли 10 квадрат километр майдонда жойлашган. Унинг максимал чуқурлиги 9 метр. Айнан ушбу чуқурликдаги қатламлардан терапевтик балчиқ олинади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!