Айни дақиқаларда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашув ўтказмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
«Яқин ва ўрта муддатли истиқболда иқтисодий ва инвестициявий шерикликда қайси янги лойиҳалар амалга оширилади? Саноат кооперацияси дастурларини тезлаштириш учун қандай чоралар кўрилиши керак? Ўзаро маҳсулот етказиб бериш ортиши учун қандай қилиб самарали транспорт-логистика тизимини таъминлаш мумкин? Етакчилар шу ва бошқа масалаларни муҳокама қилмоқда», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев бундан олдин Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ҳамда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан учрашувлар ўтказган эди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!