O‘zbekiston, Yangiliklar

Шавкат Мирзиёев Режеп Таййип Эрдоғанга таъзия йўллади

Шавкат Мирзиёев Режеп Таййип Эрдоғанга таъзия йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркиянинг Истанбул шаҳри Бейўғли туманидаги Истиқлол кўчасида юз берган портлаш оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Президент Режеп Таййип Эрдоғанга таъзия йўллади.

Давлат раҳбари ўз тазиясида вафот этганларнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига таскин-тасалли ва бардамлик, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилаган.

Аввалроқ Истанбулдаги портлашда вафот этганлар ва жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ эканлиги маълум қилинган эди.

Шунингдек, «Таксим» майдонида юз берган портлаш натижасида камида олти киши қурбон бўлгани ва 53 кишининг жароҳатлангани ҳақида хабар берган эдик. Кейинроқ Истанбулнинг Истиқлол кўчасида содир бўлган ҳужумда бомба қолдирган террористнинг ўз уйида қўлга олингани маълум бўлди.