2021 йилда тажриба тариқасида бошланган “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси ўтган 2 йил давомида халқ томонидан илиқ қабул қилинди. Бугунги кунда ўзбекистонликлар ўз ҳудудидаги ҳал етилиши лозим бўлган қатор масалаларни “Open Budget” порталига жойлаб, овоз йиғиш орқали ушбу ташаббусда ғолиб бўлиш учун ҳаракат қилмоқда.
Ушбу порталга жойланаётган ижтимоий лойиҳалар орасида мактабгача ва мактаб таълими муассасаларини таъмирлаш ишлари ҳам йетакчилик қилади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг ёзишича, ушбу жараёнда ўқитувчилар, ўқувчилар ҳатто ота-оналар ҳам ташаббус кўрсатиб, ўзлари меҳнат қилаётган, таълим олаётган ёки фарзандлари таҳсил олаётган таълим даргоҳини обод қилиш учун овоз беришда шахсий ташаббус кўрсатмоқда.
Бироқ ижтимоий тармоқлар орқали жойларда баъзи ўқитувчиларга ушбу лойиҳада овоз йиғиш учун мажбурий топшириқ берилаётгани, топшириқни бажаришга бееътибор қараётган ўқитувчиларга керакли чора кўриш билан таҳдид қилинаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалиб, улар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан жиддий ўрганилмоқда.
«Aйни вақтда “Вазирга мурожаат” порталига ўқитувчилардан ушбу мазмундаги мурожаатлар келиб тушмаган», деб маълум қилган Умарова.
Унинг қайд етишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 августдаги тегишли қарорига кўра, педагогларни хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш тақиқланади.
«Ҳурматли ўқитувчилар, мактабгача ва мактаб таълими муассасалари ходимлари! Агар сизнинг таълим масканингизда ўқитувчиларни ушбу лойиҳа доирасида мажбурий овоз йиғишга жалб етиш ҳолатлари кузатилса, вазирликнинг Ишонч телефони 71-202-09-09 га қўнғироқ қилишингизни сўраймиз. Сизнинг мурожаатингиз асосида ушбу йўналишда қонун бузилиш ҳолати аниқланса, тегишли масъул ходимларга зарур таъсир чоралари кўрилади.
“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси фақат ташаббусга асосланади, бунда ҳеч кимни мажбурлашга йўл қўйилмайди!», деб мурожаат қилган вазир.
Маълумот учун, яқинда Олий Мажлис Сенати томонидан “Педагог ходимларнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Қонун маъқулланганди.
Унда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб етганлик учун жиноий жавобгарликкача бўлган жазо назарда тутилмоқда. Яъни педагог ходимни меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз еллик бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёҳуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши белгиланмоқда.
Шунингдек, педагог ходимларни меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаганлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин худди шундай қилмишни такроран содир етганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи норма Жиноят кодексига киритилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!