Jahon, Yangiliklar

Франция ҳар қандай ҳолатда ҳам Россия билан ўрталаридан «қора мушук» ўтишини истамайди

Франция ҳар қандай ҳолатда ҳам Россия билан ўрталаридан «қора мушук» ўтишини истамайди

Фарнцияликлар фикрича, Россия урушдан кейин ҳам ўз кучини йўқотмайди ва муҳим «фигура» бўлиб қолаверади.

Украина можароси тугаганидан кейин ҳам Россия катта куч ва Франциянинг қўшниси мақомида қолади. Бу Париж билан мулоқот каналларини сақлаб қолишда муҳим аҳамиятга эга. Бу ҳақида Франция Бош вазири Элизабет Борн Сенатдаги нутқи чоғида айтиб ўтди.

«Бу можаро узоқ давом этади, лекин бир кун келиб у барҳам топади», деди Борн. Бош вазирнинг сўзларига кўра, тўқнашувлар тугаганидан кейин ҳам Россия мамлакатнинг қўшниси бўлиб қолаверади. Россия гигант мамлакат ва фақатгина ўзаро дипломатия узоқ муддатли можарони ҳал қилишга имкон беради. Шунинг учун Париж Россия билан мулоқот каналларини давом эттиради.

Унинг таъкидлашича, Украина келишуви бўйича музокаралар қачонки улар буни деб ҳисобласа ва унинг овозиини эшитишларига ишонч ҳосил қилсагина амалга ошади.

Эслатиб ўтамиз, 24 февраль куни Россия президенти Владимир Путин Донбасс республикалари раҳбарларининг ёрдам  сўраб қилган мурожаатига жавобан Украинада махсус ҳарбий операция ўтказилишини эълон қилган эди. Шундан сўнг Ғарб Россияга қарши кенг кўламли санкциялар киритди. Киевга қурол-яроғ ҳамда ҳарбий техника етказиб беришни  миллиардлаб доллар миқдорида оширди.